«Китоблараро 80 кун» марафонининг учинчи босқичи якунланди

18:08 / 14.08.2024 36
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Oyina.uz портали ҳамкорлигида ўтказилаётган “Китоблараро 80 кун” марафонида шу кунга қадар 36 026  нафар иштирокчи қатнашди.

 

Марафоннинг уч босқичида китобхонлар “Туркистон қайғуси”, “Атом одатлар”, “Лолазор” , “Қора китоб”, “Алпомиш” достони ва “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ” асарларини мутолаа қилиб, ушбу китоблар асосида тузилган тест саволларига жавоб беришди. 

 

Аввал эълон қилганимиздек, учта босқичда энг юқори балл тўплаган 80 нафар китобхоннинг сўнгги босқичга ўтказилиши белгиланган. Баллардаги тенглик ҳисобига 84 нафар иштирокчи 4-босқич – финалга йўл олди. Улар билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин:

 

 

Шунингдек, қуйидаги ҳавола орқали марафоннинг ТОП-1000 талигига кирган иштирокчилар ўз балларини кўришлари мумкин. 

 

Тез орада марафоннинг якуний – тўртинчи босқичини бошлаймиз.  Бизни кузатиб боринг.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//