«Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!» ижодий видеороликлар танлови эълон қилинди

11:07 / 25.07.2024 247
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда «Салом Ватандош» мега лойиҳа дастури доирасида «Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!» ижодий видеороликлар танловини эълон қилади.

 

Мавзулар:

➖ Ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғоясини тарғиб қилиш;

➖ Бурч ва садоқатни намоён этиш;

➖ Ватанпарварликка соҳавий ёндашув;

➖ Ватаним менинг нигоҳимда;

➖ Янги Ўзбекистон феномени ёшлар нигоҳида.

 

Талаблар:

◻️ видеороликда мавзунинг мазмун-моҳияти очиб берилганлиги;

◻️ видеороликда тасвир, овоз ва монтаж ишининг сифати;

◻️ муаллифнинг видеороликни яратишдаги ўзига хос ижодий инновацион янгича ёндашуви, ишнинг плагиат эмаслиги;

◻️ миллийликни замонавий кўринишда тарғиб қилувчи, этика-эстетика томонларига алоҳида ахамият берилиши керак.

◻️ видеоролик барча тоифадаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиши;

◻️ видеороликда маънавий-ахлоқий қадриятларимизга зид бўлган тасвир ёки мазмун акс эттирилмаслиги.

 

Мукофотлар:

▪️ Ғолибга – Iphone 15 Pro max;

▪️ 2-ўринга – ноутбук;

▪️ 3-ўринга – планшет.

 

Видеоролик ва иштирокчи ҳақидаги маълумотлар, боғланиш учун телефон рақамлари билан биргаликда 2024 йилнинг 26 августига қадар Telegram'даги @SALOMVATANDOSH_BOT манзилига юборилиши лозим.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//