«Эзгулик» танловининг «Ҳакамлар эътирофи» йўналиши ғолиблари маълум бўлди. Навбат «Мухлислар овози» ғолибини аниқлашга

21:06 / 14.06.2024 412
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази «Эзгулик» туркумидаги ижтимоий видеороликлар танловини эълон қилган эди. Танловга 100дан ортиқ ишлар келиб тушди. Келиб тушган ишлар Ишчи гуруҳ томонидан низом талабларига мослиги текширилди.

Ғолиблар видеороликда мавзунинг мазмун-моҳияти очиб берилганлиги, тасвир, овоз ва монтаж ишининг сифати, муаллифнинг ўзига хос ижодий ёндашуви, ишнинг плагиат эмаслиги, видеороликнинг барча тоифадаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиши ва бошқа низомда кўрсатилган мезонларга кўра аниқланди, Ишчи гуруҳ ва Ҳакамлар ҳайъати томонидан сараланди.

Натижаларга кўра, «Ҳакамлар эътирофи» йўналиши бўйича ғолиб дея топилганлар:

1-ўрин –Рисолат Махсимова (Тошкент вилояти);

2-ўрин – Хуршид Зайналобидинов (Фарғона вилояти);

3-ўрин – Шамшодбек Тўхтаев (Бухоро вилояти).

Ишчи гуруҳ томонидан танлаб олинган 3та видеоролик орасидан «Мухлислар овози» йўналиши ғолиби эса Oyina.uz портали телеграм каналида овозлар сони бўйича аниқланади. Улар Оятилло Набижонов (Фарғона вилояти), Мадина Бегалиева (Хоразм вилояти), Жонибек Суюнов  (Қашқадарё вилояти). Овоз бериш жараёни 14 июнь соат 18:00дан, 19 июнь соат 10:00га қадар давом этади. 

Эслатма! Танлов шартларига жавоб бермайдиган ишлар қабул қилинмади. Муаллифлик ҳуқуқи бузилган, плагиат ишлар билан қатнашган иштирокчилар танловдан четлатилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//