Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Хоразм ҳамда Қашқадарё вилоятлари бўлимлари Соҳибқирон Амир Темур викторинаси онлайн интеллектуал танловини эълон қилади.
Викторина икки босқичда онлайн шаклда, Телеграм тармоғида ташкил этилади. Биринчи босқич тестлари 7 апрель куни соат 10:00 да бошланади. Викторинада қатнашиш учун @oyinatanlovbot орқали рўйхатдан ўтиш, камида 5 нафар дўстини танловга таклиф қилиш ва тест саволларига жавоб бериш керак бўлади.
Биринчи босқичда саволларга энг кўп тўғри жавоб топган 200 нафар иштирокчи ва танловга энг кўп дўстларини таклиф қилган (энг кўп реферал балл тўплаган) 50 нафар иштирокчи финал босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритади. Якуний босқичда 50 та тест саволига энг кўп тўғри жавоб топган иштирокчилар танлов ғолиби деб эълон қилинади.
Танловда юқори ўринларни эгаллаган иштирокчилар Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
1-ўрин – Телевизор (43), Artel UA43H3502 4K UHD Smart;
2-ўрин – Planshet (4/64), Samsung Galaxy Tab A8 4/64 GB;
3-ўрин – Smartfon (6/128), Samsung Galaxy A14 6/128 GB;
4-5-6-7-8-9-10-ўринлар – китоблар тўплами.
Танлов тарғиботида фаол иштирок этиб, энг кўп реферал тўплаган 5 нафар иштирокчи ҳам «Энг фаол тарғиботчиси» номинацияси ғолиби деб топилади ва ҳар бири ақлли соат (Realme TechLife Watch S100) билан тақдирланади.
Танлов низоми билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
//
Изоҳ йўқ