Лутфулла Саъдуллаев 81 ёшда вафот этди

Сақлаш
19:34 / 10.04.2022 1263 2

Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 10 апрель куни 81 ёшда вафот этди. Бу ҳақида унинг қизи Муқаддас Саъдуллаева ўз "Instagram" саҳифасида маълум қилди.

 

Лутфулла Саъдуллаев 1940 йил 18 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1965 йил Тошкент театр ва рассомчилик санъат институтини тугатган. 1963—2007 йилларда Ёш томошабинлар, Абдулла Қаҳҳор номидаги сатира театрларида актёр бўлиб фаолият кўрсатган. Сўнгги йилларда Абдулла Қаҳҳор номидаги сатира театрида ижод қилиб келаётган эди.

 

Фаолияти давомида 200 га яқин спектаклларда бир-биридан эсда қоларли роллар ижро этади. Кино ва видеофильмлар, телевизион миниатюралар дастурида ижро этган роллари эса 500 дан ортиқдир. Лутфулла Саъдуллаев узоқ йиллик ижодий фаолиятида давомида ўз ҳаёти ва ижодидан ҳикоя қилувчи, устозлари, марҳум ҳамкасблари ҳақидаги хотиралари жамланган «Қисмат», «Ўкинч», «Мени кечир» номли китобларини нашрдан чиқарган.

2 Изоҳлар

Эльнора

12:01 / 01.01.1970

Охиратлари обод булсин! Севимли актерим эдилар. Айникса Бахор кайтмайди видеофильмдаги роли жуда ёкарди. Оила аъзоларига сабр-токат тилайман.

Mohigul

12:01 / 01.01.1970

Joylari jannatdan bo‘lsin

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//