UzAuto Motors киберҳужумга учради

Сақлаш
18:04 / 05.07.2024 265 0

Хабарингиз бор, 5 июль куни компания навбатдаги савдо шартномаларини қабул қилиши лозим эди.

 

Маълум бўлишича, савдо.узавтосаноат.уз сайти орқали бугун, соат 13:57да 14 250 дона Chevrolet Cobalt автомобили хариди учун онлайн контрактация жараёни якунига етган.

 

Бунда 14 209 та автомобиль жисмоний, 41 таси юридик шахслар томонидан сотиб олинган.

 

Компания берган ахборотига кўра, онлайн контрактация жараёнида UzAutoSavdo тизимида 5 000 дан ортиқ киберҳужум амалга оширилган. Бироқ ҳеч қандай салбий натижа кузатилмаган. Компания мутахассислари томонидан уларнинг олдини олинган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//