Миллий фильмда суратга тушиш учун хорижлик актёрлар Ўзбекистонга келди

Сақлаш
17:12 / 05.07.2024 255 0

«Енгилмас. Токиога йўл» фильмида суратга тушиш учун бир гуруҳ хорижлик актёрлар Ўзбекистонга келди. Бу ҳақида маданият вазирлиги хабар берди.

 

Маълум бўлишича, мазкур фильм Кинематография агентлиги буюртмаси билан «CONGLOMERATE STUDIO» МЧЖ томонидан суратга олинмоқда.

 

Хориждан келган актёрлар қуйидагилар:

▪️ Масая Като (Япония);

 

▪️ Филип Рейнҳард (Шветсария);

 

▪️ Осаму Ямамото (Япония);

 

▪️ Ричард Ли (АҚШ);

 

▪️ Мария Шамшина (Россия).

 

Хабарга кўра, актёрлар 9 июлга қадар фильмнинг Тошкентдаги суратга олиш жараёнларида иштирок этади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//