1 йилда қанча ўзбекистонлик чет эл фуқароси билан турмуш қурган?

Сақлаш
12:11 / 05.07.2024 266 0

Ўтган бир йилда (2023 йил) 1810 нафар Ўзбекистон фуқароси чет элликлар билан оила қурган.

 

Маълум бўлишича, улардан 1051 нафари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) таркибига кирувчи давлатлар фуқаролари билан, қолган 759 нафари бошқа хорижий мамлакат фуқаролари билан никоҳ шартномасини тузган.

 

Хабарга кўра, охирги уч йилда жами 5 444 нафар хорижликлар Ўзбекистон фуқаролари билан оила қурган.

 

Жумладан:

▪️ 2021 йилда – 2 113 та. Шундан 1 272 нафари хорижий мамлакатларга келин бўлган ўзбекистонлик қизлар, 937 нафари эса Ўзбекистонга келин бўлган хорижлик қизлар ҳиссасига тўғри келади. Улар, асосан, Тожикистон, Озарбайжон, Россия Федерацияси ва Қозоғистон фуқаролари бўлган.

▪️ 2022 йилда – 1 521 та. Шундан 928 таси МДҲ давлат фуқаролари билан, қолган 593 таси бошқа давлат фуқаролари билан.

 

Маълумот учун, ўзбекистонлик қизлар одатда Россия Федерацияси, Туркия, Корея ва АҚШ давлатлари фуқароларига турмушга чиқар экан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//