Тожикистондаги ЙТҲда уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Сақлаш
17:07 / 04.07.2024 107 0

Тожикистонда инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Унда уч нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ЙТҲ 2 июль куни соат маҳаллий вақт билан 13:00да «Душанбе-Варзоб-Хўжанд» автомобиль йўлининг 50-километрида содир бўлган. Хўжанддан Душанбе шаҳри томонга ҳаракатланаётган 40 Н 174 GB давлат рақамли Nexia юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

 

ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи (икки эркак ва бир аёл) воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Машина ҳайдовчиси Фарғона вилоятида яшовчи, 1964 йилда туғилган М.Б. эканлиги аниқланган. Қолган қурбонларнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Қайд этилишича, ЙТҲ юзасидан шу куннинг ўзида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига маълумот юборилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

18:07 / 05.07.2024 0 97
UzAuto Motors киберҳужумга учради

//