Қаршида талаба пичоқланди

Сақлаш
17:06 / 23.06.2024 71 0

Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университети ҳудудида бир эркак бошқа фуқарони бир неча марта пичоқлагани, сўнг эса ўзига пичоқ ургани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий муносабат берди.

 

 

Маълум қилинишича, ҳолат 2024 йилнинг 22 июнь куни соат 08:30 ларда Қарши давлат университетида содир бўлган. Гап шундаки, фуқаро М.Э ўзига олдиндан таниш бўлган С.Т. (Қарши дав. университети талабаси) билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашиб, С.Т.нинг турли тана соҳаларига ёнида бўлган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказган.

 

Шундан сўнг фуқаро М.Э. ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етқазади.

 

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро М.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

«Жабрланувчи ҳозирда шифохонада тиббиёт ходимлари назорати остида даволанмоқда. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган», дейилади баёнотда.

 

Қўшимча қилинишича, жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//