Фахрий журналист ва собиқ ҳоким Назиржон Саидов вафот этди

Сақлаш
09:06 / 28.06.2024 83 0

Таниқли журналист, Олтинкўл туманининг собиқ ҳокими, журналист Назиржон Саидов вафот этди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Назиржон Саидов 1948 йилда Олтинкўл туманида таваллуд топган. 1979 йилда Тошкент давлат университетининг Журналистика факультетини тамомлаган.

 

Ижодий фаолиятини 1970 йилда Андижон туман ижроия қўмитаси муассислигидаги «Коммунизм тонги» (ҳозирда «Андижон тонги») газетасида адабий катта адабий ходим вазифасидан бошлаган. Турли йилларда мухбир, бўлим мудири ва муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

 

Назиржон Саидов 1990-1993 йилларда Олтинкўл туман ҳокими, 1993-1999 йилларда Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари, котибият мудири лавозимларида фаолият юритган. 2008-2021 йилларда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раҳбари сифатида иш олиб борган.

 

Фахрий журналист 2001 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 2019 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган. ИИ чақириқ Олий Мажлис депутати бўлган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//