Тошкентдаги Чорсу бозорида ёнғин юз берди

Сақлаш
09:06 / 28.06.2024 65 0

28 июнь куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасида жойлашган Чорсу бозор ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

 

Ёнғинни ўчириш учун, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олинган ва соат 02:47 да тўлиқ бартараф этилган.

 

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар кузатилмаган. Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазири етиб борган.

 

Ҳудудда фавқулодда вазиятлар вазири ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//