Олимпиада ўйинлари совриндори Давлат Бобонов жаҳон рейтингида 1-ўринга кўтарилди

Сақлаш
15:41 / 28.10.2021 991 0

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) дзюдочиларнинг янгиланган рейтинг ўринларини эълон қилди. Бу ҳақида Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Унга кўра, ўзбекистонлик дзюдовчи Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида дунё рейтингида 1-ўринга кўтарилиб олди. Мазкур рейтингда сўнгги бор бундан 9 йил аввал ўзбекистонлик дзюдочи пешқадам бўлган эди. Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов Ришод Собировнинг 9 йил аввалги натижасини такрорлади.

 

Шунингдек, яна икки нафар ўзбекистонлик дзюдочи янгиланган рейтингда ТОП-10 дан жой олган. Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) аввалги ўрнига нисбатан бир поғона пастлаб, 4-ўринни эгаллаб турибди. Сардор Нуриллаев (-66 кг) ҳам бир поғонага пастлаб, 6-ўринни банд этган.

 

Қизлардан эса -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова (3202 очко) ҳамда -70 кг вазнда Гулноза Матниязова (3027 очко) бир хил — 11-ўриндан жой олишган.

 

-60 кг:

1. Яго Абуладзе (Россия) — 4841 очко;

20. Кемран Нуриллаев (Ўзбекистон) — 1928 очко.

 

-66 кг:

1. Ан Баул (Жанубий Корея) — 5603 очко;

6. Сардор Нуруллаев (Ўзбекистон) — 3569 очко.

 

-73 кг:

1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) — 5175 очко;

13. Ҳикматиллоҳ Тўраев (Ўзбекистон) — 2879 очко.

 

-81 кг:

1. Тато Григалашвили (Грузия) — 6692 очко;

4. Шарофиддин Болтабоев (Ўзбекистон) — 4436 очко.

 

-90 кг:

1. Давлат Бобонов (Ўзбекистон) — 6004 очко;

35. Шермуҳаммад Жандреев (Ўзбекистон) — 1140 очко.

 

-100 кг:

1. Арман Адамян (Россия) — 5524 очко;

13. Муҳаммадкарим Хуррамов (Ўзбекистон) — 3015 очко.

 

+100 кг:

1. Тамерлан Башаев (Россия) — 5900 очко;

22. Алишер Юсупов (Ўзбекистон) — 1833 очко;

26. Бекмурод Олтибоев (Ўзбекистон) — 1487 очко.

 

Аёллар:

-52 кг:

1. Амандин Бушар (Франция) — 6520 очко;

11. Диёра Келдиёрова (Ўзбекистон) — 3202 очко.

 

-70 кг:

1. Барбара Матич (Хорватия) — 5810 очко;

11. Гулноза Матниязова (Ўзбекистон) — 3027 очко.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//