Покистон пойтахтида Тошкент кўчаси ва Бобур боғи ташкил этилади

Saqlash
20:54 / 05.02.2026 11 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифи доирасида Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боғга Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш маросими бўлиб ўтди.



Бош вазир Шаҳбоз Шариф ушбу қарор икки мамлакат ўртасидаги яқин тарихий ва маданий алоқаларни акс эттириши ҳамда Ўзбекистон – Покистон кўп қиррали шериклик муносабатларининг стратегик даражасини яна бир бор тасдиқлашини таъкидлади.



Тошкент кўчаси ва буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталадиган янги боғ халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилиш қатъий эканининг яққол рамзига айланиши алоҳида таъкидланди.
 

 

Izoh yo‘q

Izoh qoldirish

//