Энди қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишни назорат қилишда дронлардан фойдаланилади

Saqlash
10:27 / 04.02.2026 18 0

Сув хўжалиги обектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспексиясига қишлоқ хўжалиги экин майдонларида сувдан фойдаланиш ва сув исрофини мониторинг қилиш мақсадида учувчисиз учиш дронларидан фойдаланишга рухсат берилади, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

 

Маълумот берилишича, инспексиянинг ҳудудий бўлинмаларида сув тежовчи технологиялардан ҳамда сувдан фойдаланишни мониторинг қилиш бўлимлари ташкил этилади. Тадбиркорлик субектларида инспексия томонидан ўтказиладиган текширувларни ёнкамералардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий этилади.

 

Шу билан бирга, ўрнатилган сув тежовчи технологиялардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Сув тежовчи технологиялар жорий қилинган ва субсидия ажратилган ер майдонларида бундай технологиялар ёки уларнинг асосий қисмларини ишлатмасдан, анъанавий усулда суғориш сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиш деб баҳоланади.

 

Сув олиш жойларида сувни бошқариш ва ҳисобини юритишни такомиллаштириш мақсадида шоли етиштириладиган ҳамда балиқчилик хўжаликлари ташкил қилинган ер майдонларида “ақлли” сув ўлчаш ва ҳисоблаш воситалари ўрнатилади. Улар “Сув ҳисоби” ахборот тизимига интегратсия қилинади.

 

Фермерларнинг сув тежовчи технологияларни жорий этиш соҳасидаги манфаатларининг ҳимоясини кучайтириш мақсадида “Сувхўжаликназорат” инспексияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан судларга даъво аризаларини киритишда давлат божидан озод қилиш таклиф этилди.

 

Тақдимотда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш юзасидан режалар ҳақида ҳам ахборот берилди. Жумладан, “Сувчилар мактаби” лойиҳаси доирасида жорий йилда 10 мингта фермер хўжаликлари ходимларининг малакаси оширилади.

Izoh yo‘q

Izoh qoldirish

//