Иқтисод
Молия вазирлиги эълон қилган 2022 йилнинг I ярим йиллиги ҳолатига Давлат бюджети даромадларининг ижросига оид маълумотига кўра, бюджет даромадларида асосий улушни ташкил қилувчи солиқ тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,7 фоизга, 2020 йилнинг худди шу даврига нисбатан эса 54,9 фоизга ошган.
«Давлат бюджети даромадларининг ЯИМга нисбати жорий йилнинг I ярим йиллигида 24,5 фоизни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоиз пунктга ошди. ЯИМга нисбатан улушнинг ошиши, асосан билвосита солиқлардан даромадлар ва солиқ бўлмаган тушумларнинг ўсиши билан изоҳланади», дейилади маълумотда.
Жумладан, солиқ органлари маъмурчилигидаги тушумлар 2022 йилнинг I ярим йиллигида 71 трлн сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 9,7 трлн сўм (15,7 фоиз)га ошган.
Хусусан, йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бўйича тушумлар 43,2 трлн сўмни ташкил этган (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш – 2,5 трлн сўм ёки 6,2 фоиз).
Иқтисодий фаолият турлари бўйича солиқ даромадлари таҳлилининг кўрсатишича, энг катта улуш (64,8 фоиз) иқтисодиётнинг 5 та тармоғига, хусусан, ишлаб чиқарадиган саноат (39,2 фоиз), улгуржи ва чакана савдо (8,1 фоиз), қурилиш (7,4 фоиз), ташиш ва сақлаш (5,1 фоиз) ҳамда тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашга (5,0 фоиз) тўғри келмоқда.
2022 йилнинг I ярим йиллигида улар томонидан тўланган солиқлар миқдори 3,0 трлн сўмга ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,1 фоизга ошди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ