Пойтахт аҳолиси эҳтимолий кучли шамол ва чанг-тўзонлардан огоҳлантирилди

Сақлаш
16:59 / 02.06.2026 12 0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол ва чанг-тўзон бўйича аҳолига огоҳлантириш берди.

 

Унга кўра, республиканинг айрим ҳудудлари, жумладан, Тошкент шаҳрида кучли шамол ҳамда айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Шу муносабат билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан эҳтиёт чораларига амал қилиш сўралади:

 

- зарурат бўлмаса, кучли шамол вақтида очиқ ҳудудларда қолмаслик;

- дарахтлар, реклама конструкциялари, электр симлари ва енгил қурилмалар яқинида турмаслик;

- автомобилларни дарахтлар ва мустаҳкамланмаган бошқа конструкциялар остида қолдирмаслик;

- чанг-тўзон вақтида имкон қадар деразаларни ёпиқ сақлаш тавсия этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//