Сиёсат
Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, 24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Бу ҳақида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, уларга нисбатан белгиланган қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилган.
Бунда ушбу фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон экани, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, шунингдек, оилавий шароити оғирлиги, баъзи шахсларнинг оилада ёлғиз боқувчи бўлгани эътиборга олинган.

Фото: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили
Аввалроқ Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган комиссия томонидан содир этган қилмишидан пушаймон бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилганди. Яккама-якка шаклда ўтказилган суҳбат давомида улар вазиятни яхши англамаган ҳолда ёлғон ахборотлар таъсирига тушиб қолишганини ва содир этган қилмишига чин кўнгилдан пушаймон эканлигини билдирган.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ