Сиёсат
Бугун Республика Маънавият ва маърифат марказида туркистонлик талабалар Германияга таҳсил олиш учун юборилганининг 100 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Маънавий-маърифий анжуман Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, профессор Бахтиёр Ҳасанов, академик Наим Каримов, филолгия фанлари доктори Баҳодир Карим, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Баҳром Ирзаев, филология фанлари номзоди Кавсар Турдиева бир аср илгари яшаб ўтган миллат зиёлиларининг аянчли тақдири ҳақида сўзлади.
Ўтган асрнинг 20-йилларида туркистонлик ёшларнинг Германияга ўқишга юборилиши ижтимоий-маданий ҳаётда улкан воқеа бўлган. Турли соҳаларда замонавий билимларни эгаллаган йигит-қизларнинг юқори малакали кадрлар бўлиб Ватанга қайтиши халқимизнинг кейинги тақдирига катта таъсир ўтказиши мумкин эди. Афсуски, Ўзбекистоннинг мустамлака тарзида қолишидан манфаатдор советлар эса дастлаб бу талабалардан таҳсилни тугалламай ортга қайтишни талаб қилди, кейинчалик эса уларни Германиянинг жосуси ва аксилинқилобчи-миллатчи сифатида маҳв этди.
Мустабид тузум даврида минглаб бегуноҳ ватандошларимизнинг умри хазон бўлган. 1937–1953 йиллари Ўзбекистонда 100 минг одам қатағонга учраган. Уларнинг 13 минг нафари шафқатсизларча отиб ташланган. Яна қанчаси сургун қилиниб, азоб-уқубатларга дучор этилган. Оилалари пароканда бўлиб, болалари етим қолган, мол-мулклари тортиб олинган.
Кечада “Улар Германияда ўқиган эдилар” ҳужжатли фильм намойиши этилди. Сатира театри актёрлари “Падаркуш” спектаклидан, Муқимий театри актёрлари эса “Усмон Носир” спектаклидан парчалар қўйишди. 1-даражали Меҳнат фахрийси, ҳофиз Ғайбулла Қулабдуллаев мумтоз қўшиқлардан ижро этди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ