Жамият
Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди 2022 йил 30 апрелдан 31 майгача “Аҳолига ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини етказиш, уларнинг онги, маънавий-маърифий дунёқарашини ўзгартириш” мавзусида давлат гранти 2-танловини эълон қилган эди.
Куни кеча Парламент комиссияси томонидан ғолиб деб топилган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди. Аҳамиятлиси, улар орасид Республика Маънавият ва маърифат марказининг бир неча ҳудудий бўлим ва бўлинмалари ҳам бор.
Жумладан, Қашқадарё вилоят бўлимига “Муаммоли маҳаллаларга маънавий ҳимоя” лойиҳаси учун 60 млн, Вобкент туман бўлинмасига “Жаҳолатга қарши маърифат” лойиҳаси учун 50 млн, Сайхунобод туман бўлинмасига “Маърифатли маҳаллада-жаҳолатга ўрин йўқ” лойиҳаси учун 60 млн, Тупроққалъа туман бўлинмасига “Маърифатли жамият сари” лойиҳаси учун 60 млн, Шайхонтоҳур туман бўлинмасига “Маҳаллада “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш” лойиҳаси учун 70 млн, Тошкент шаҳар бўлимига “Янги Ўзбекистон ёшлари жаҳолатга қарши маърифат билан” лойиҳаси учун 90 млн сўм давлат гранти ажратилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ