Ўзбекистонда гепатит C аниқланган беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади

Сақлаш
14:21 / 29.07.2022 721 0

АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова 28 июль – Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни муносабати билан мазкур йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 1 июлдан бошлаб ҳар йили республика аҳолисини скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимер занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит C тури билан касалланган беморларни даволаш 10 500 нафаргача етказилади. Гепатит C аниқланган беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади.

 

Касаллик юқиши хавфи юқори бўлган шахсларни, шу жумладан қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишловчи тиббиёт ходимлари орасида гепатит B инфекциясини олдини олиш мақсадида эмлаш ишлари бошлаб юборилган. Шунингдек, 2022—2023 йил давомида 120 мингга яқин тиббиёт ходими вирусли гепатит B инфекциясига қарши курашишга тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//