Жамият
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 22 июль куни даладаги шийпонда 9 ойлик чақалоқ ташлаб кетилгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси унинг яқинларини топишда ёрдам сўради.
Маълум қилинишича, чақалоқнинг алоҳида белгилари: Осиё миллатига мансуб, жинси аёл, кўзи, қоши ва сочлари қора рангда, танасининг ранги қорачадан келган, тишлари ҳали ривожланмаган, ёши тахминан 8-11 ойлик.
«Ушбу чақалоқни, унинг яқин қариндошларини таниган ёки бирор бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб хабар беришларини сўраб қоламиз», дейилади мурожаатда.
Таъкидланишича, бу ҳақида хабар берган фуқаролар рағбатлантирилади. Бошқарма ҳамкорлик учун фуқароларга олдиндан миннатдорчилик билдирган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77735
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50986
Жамият
//
Изоҳ йўқ