Жаҳон
Қозоғистонда маҳаллий амалдорлар ногиронлик аравачасида ўтириб, шаҳардаги хизматлардан фойдаланиш, тротуарларда ҳаракатланишни синаб кўрди.
Tengrinews.kz. нашрига кўра, текширувда Толдиқўрғон шаҳрининг йўллар қурилиши бўйича маҳаллий мутасадди ташкилотлари ва пудратчилари ҳам иштирок этган.
Таъкидланишича, партия масъул котиби хусусий дорихона пандусларидан бирини текшираётганда ногиронлар аравачасида ағдарилиб кетган.
«Бошимни синдиришимга сал қолди. Ҳақиқатдан ҳам шаҳарда пандуслар билан боғлиқ муаммолар кўп. Баъзи жойларда нотўғри қурилган бўлса, баъзи жойларда умуман ўрнатилмаган. Хусусий объектларда бу ҳолат кўп учрайди. Ногирон фаолларимиз эса доимо бу ҳолат юзасидан шикоят қилади», - дейди Аманжўл Жазиқбоев.
Расмийнинг қўшимча қилишича, мутасаддилар ҳам, пудратчи ташкилот вакиллари ҳам ногиронларнинг муаммоларини ўз мисолида ҳис қилиши керак.
«Масъулларга камчиликлар бартараф этилиши бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди. Бироз вақт ўтгач, биз худди шу жамоа билан рейдга борамиз ва натижани текширамиз», - деган партия масъул котиби.
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
77413
Жамият
56529
Жамият
55716
Жамият
50781
Жамият
//
Изоҳ йўқ