Жамият
Шу йилнинг 24 майдай 25 майга ўтар кечаси соат 00:40 ларда «Қашқадарё-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келган «Лаcэтти» русумли автомашинаси ЙПХ масканида тўхтатилди. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.
Унга кўра, юкхона кўздан кечирилганда ҳайдовчи Чироқчи туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги «Лаcэтти» русумли автомашинада тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 160 кг оғирликдаги йирик мол гўштларини олиб кетаётгани аниқланди.
Гўшт маҳсулотлари Қашқадарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида текшириб кўрилганда истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди.
Вилоят ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази куйдириш печида 160 кг гўшт маҳсулоти йўқ қилинди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ