Жамият
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчидан гап эшитган ўқувчи қиз деразадан сакраб чиқиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Тарқатилган баъзи хабарларда ўқувчи қизни мактабнинг иккинчи қаватидан ўзини ташлади, деган изоҳлар ҳам учраган эди.
Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Қайд этилишича, мазкур ҳолат ҳақиқатда Қўштепа туманидаги 22-мактабда бўлиб ўтганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 23 май куни ушбу мактабнинг биринчи қаватида жойлашган кимё фани синфхонасида бўлган.
Мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.А. дарс пайтида калитни уйига ташлаб келиш учун рухсат сўраган. Ўқитувчи дарс тугашига 5 дақиқа қолганини билдирган. Бироқ ўқувчи муаллима гапига қулоқ солмасдан деразадан сакраб, қочиб кетган.
Шундан сўнг ўқитувчи уни қайта синфхонага олиб кириб танбеҳ берган, бироқ ўқувчи қиз яна деразадан қочиб кетган.
Шу ҳолат А.А. нинг синифдоши томонидан телефонда тасвирга олиниб тарқатилган. Ўқувчи А.А. соғ-саломат ҳеч қандай тан жароҳати олмаганлиги маълум қилинди.
Мазкур хабар вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ