Метро бекатидаги ноодатий ўриндиқ юзасидан тушунтириш берилди

Сақлаш
02:20 / 25.05.2022 886 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг «Олмазор» бекатидаги ўриндиқлар муҳокамаларга сабаб бўлди.


«Toshkent metropoliteni» ДУК ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

 

Унга кўра, ўриндиқлар 2020 йилнинг декабрь ойида ўрнатилган, дизайни оддий услубда яратилган ва ушбу ўриндиқлар ҳеч қандай рамзий маънога эга эмас.


«Шу ўринда фуқаролардан ноўрин хулосаларга келмасликларини сўраймиз. Жумладан, кутиш ўриндиқлари махсус тарзда икки томонлама очиқ қилиб жойлаштирилган», дейилади муносабатда.

 

Орадан кўп вақт ўтмай ўриндиқлар шакли ўзгартирилгани акс этган суратлар ҳам тарқалди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//