Жамият
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб тадбирлар ўтказилди. Хусусан, кеча, 19 май куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида “Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, тадбир Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг “Навбаҳор” рақс тўгараги қизлари томонидан саҳналаштирилган композисия билан бошланди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат Мажид, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари — Муҳаммад Али, Шароф Убайдуллаев, Зебо Мирзо каби ижлдкорлар иштирок этди.
Ҳалима Худойбердиева тавалудининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирлар доирасида Гулистон давлат университети ва Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчилари ҳамкорлигида “ХХ аср ва замон адабиёти: таҳлил ва талқин масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференсияси ҳам ташкил этилди.
Шунингдек, Сирдарё вилояти Маданият ишлари бошқармаси томонидан Ҳалима Худойбердиева шеърларига басталанган қўшиқлар танлови ҳам ўтказилди. Танлов низоми асосида ғолиблар сараланди.
Хабар қилинишича, Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон бадиий академияси, Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими томонидан 18 апрелдан 22 апрелга қадар Халқ анъанавий “Тасвирий санъат” фестивали бўлиб ўтган. Унга кўра вилоятнинг 11 нафар иштирокчиси олтин, кумуш, бронза медалларига ҳамда вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаларига сазавор бўлган.
Хусусан, ижод мактаби томонидан “Буюк Қушлар” деб номланган уч йўналишдаги ижодий ишлар танлови эълон қилинди. Унда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги барча ижод мактаблар ўқувчилари иштирок этди. Танловда жами 9 нафар ғолиб аниқланган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ