Озиқ-овқат маҳсулотларининг бозорлардаги минимал-максимал нархлари маълум қилинди

Сақлаш
20:08 / 20.05.2022 750 0

Давлат статистика қўмитаси 18 май кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди. Унга кўра:

 


Суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000-73 000 сўм;
Қўй гўшти (1 килограмм) — 55 000-86 000 сўм;
Картошка (1 килограмм) — 2 500-8 000 сўм;
Пиёз (1 килограмм) — 2 000-5 000 сўм;
Сабзи (1 килограмм) — 2 000-7 000 сўм;
Тухум (10 дона) — 6 000-15 000 сўм;
Гуруч (1 килограмм) — 4 500-21 000 сўм;
Ўсимлик ёғи (1 литр) — 15 000-28 000 сўм;
Шакар (1 килограмм) — 9 000-13 000 сўмни ташкил этади.

 

Қайд этиш мумкин, рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

 

Мазкур маълумотларни шакллантириш жарайонида, фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//