Жамият
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамкорлигида журналистлар, блогерлар, талабалар ва кенг жамоатчилик ўртасида "Биз монополияга қаршимиз" шиори остида онлайн танлов ўтказилади.
Маълум қилинишича, танлов жорий йилнинг 20 майидан 10 июнгача онлайн тарзда бўлиб ўтади. Иштирокчиларга ҳар куни 5 тадан тест саволлари бериб борилади.
Шунингдек, танлов 2 босқичда ўтказилиб, ҳар бир босқич 9 кун давом этади. Сўнгги босқичда юқори натижаларни кўрсатган иштирокчилар ғолиб деб топилади.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
1 ўрин – Ноутбук ва I-даражали диплом;
2 ўрин – Планшет ва II-даражали диплом;
3 ўрин – Смартфон ва III-даражали диплом.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77687
Жамият
56692
Жамият
55913
Жамият
50966
Жамият
//
Изоҳ йўқ