Тошкентнинг 12 та қадимий дарвозаси тўғрисида муҳим қарор қабул қилинди

Сақлаш
17:26 / 18.05.2022 788 0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтимизнинг қадимий дарвозаларини қайта тиклаш, уларнинг аниқ тарихий дизайни ва лойиҳа-концепцияларини пухта ишлаб чиқиш ишлари кўриб чиқилмоқда.


Ҳокимлик ахборот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 18 октябрда Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрининг 12 та қадимий дарвозасини тиклаш ва уларнинг жойлашган координаталарини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, бу масалада Ишчи гуруҳ шакллантирилган.

 

Жорий йилда Пойтахтимизнинг 12 та қадимий дарвозаларидан 2 тасини қайта тиклаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

 

Маълумот ўрнида: 19 асрга қадар Тошкент шаҳри 12 та дарвозага эга кучли қалъа девори билан ўралган. Ҳар бир дарвоза ўша ҳудуднинг қадимий номи, марказий кўчанинг номланиши ёки қайси йўналишда жойлашганлигига қараб аталган: Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чиғатой, Кўкча, Самарқанд, Камолон, Бешёғоч, Кўймас, Қўқон, Қашқар ва б. Ҳар бир дарвозани махсус хонада яшаган қўриқчи (дарвазабон) назорат қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//