Жамият
Андижон вилоятининг Марҳамат туманида собиқ ҳоким ёрдамчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақида Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 16 апрель куни соат 16:15 да Марҳамат туманидаги «Полвонтош» маҳалласида ҳоким ёрдамчиси сифатида ишлаб келган 38 ёшли М.Ф. яшаш хонадонидаги молхона тўсинига осилган ҳолда топилган.
Ҳолат юзасидан Марҳамат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Марҳумни таниган инсонларнинг маълум қилишича, унинг ўлимига оиласида юзага келган келишмовчиликлар, тижорат банкларидан олган кредит қарздорликлари ва бошқа муаммолар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, апрель ойи бошида ундан ишдан бўшаш тўғрисидаги аризаси олинган. Бироқ у билан тузилган шартнома ўлимидан сўнг бекор қилинган.
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
77455
Жамият
56565
Жамият
55750
Жамият
50822
Жамият
//
Изоҳ йўқ