Жамият
Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, жорий йил 12 май куни Жамбул вилоятида йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Хабарга кўра, Нукус – Олмаота йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобусда 53 нафар йўловчи, шу жумладан 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Воқеа оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Айни пайтда 16 нафар юртдошимиз туман шифохонасида, жумладан, 2 нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси қошида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Дипломатлар воқеа жойига етиб бордилар.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган. Марҳумларнинг жасадларини ватанга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилмоқда. Вазият Бош консулхона назоратига олинган, дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ