Эртага Ўзбекистонда ёмғир ёғади

Сақлаш
20:44 / 12.05.2022 823 0

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 13 май куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 25-27 даража бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кувҳли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 10-15 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//