Жамият
Кеча, 11 майдан бошлаб Тошкентда икки автобус йўналишига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълум қилди.
Жумладан, «12-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 40-сонли «Сергели мавзеси 12-даҳа - Тошкент вокзали» автобус йўналишининг ҳаракатини Қипчоқ кўчасидан янги қуриб битказилган Чоштепа (аввалги Файзли кўчаси), Обиҳаёт, Янги Сергели йўли кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилади.
Шунингдек, «12-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 75-сонли «Тошкент металлургия заводи - Оқтепа майдони» автобус йўналишининг ҳаракатини «Сурум маҳалласи» сўнгги бекатидан 4R21 Тошкент айланма йўли, Чортоқ, Қанора, Мағриб, Давлатобод, Қўрғонтепа, Қипчоқ, Янги Сергели йўли, Обиҳаёт, янги қуриб битказилган Чоштепа (аввалги Файзли кўчаси), Қатортол кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилади.
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
77455
Жамият
56565
Жамият
55750
Жамият
50822
Жамият
//
Изоҳ йўқ