Жамият
Самарқанд туманида 8 май куни «Nexia» каналга ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 02:40 атрофида туманнинг Бадал МФЙ ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, «Nexia» автомобили ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётиб бошқарувни йўқотган ва каналга ағдарилган.
Машинанинг олд ўриндиқларидаги ҳайдовчи ва йўловчи сувдан чиқишга улгурган, орқада ўтирган 3 фуқаро: 15, 16 ҳамда 29 ёшли йигитлар ҳалок бўлган. Уларнинг икки нафари мактаб ўқувчиси бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77687
Жамият
56692
Жамият
55913
Жамият
50966
Жамият
//
Изоҳ йўқ