Жамият
Аввал хабар берганимиздек, кеча, 10 май куни соат 16:00 лар атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди «Боғистон» МФЙ «Зохона» қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келган эди.
Ҳодиса оқибатида ушбу ҳудудда ўзининг «Нехиа» русмли автомашинасида бўлган Узун тумани «Истиқлол» маҳалласида яшовчи икки нафар фуқарони ҳам сел оқимлари оқизиб кетган эди.
ФВВ қутқарувчилари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан олиб борилган қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш жарёнида автомобиль ва икки нафар фуқаро «Тўпаланг» дарёси ўзанидан топилди.
Айни вақтда «Тўпаланг» дарёси ўзанидан фуқароларнинг жасади олиб чиқилмоқда, иккала фуқаронинг жасади орасидаги масофа тахминан 5 км.ни ташкил этган.
Воқеа жойида ФВБ қутқарувчилари, Миллий Гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари томонидан сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ