Самарқандда банк раҳбари пора билан ушланди (видео)

Сақлаш
22:35 / 10.05.2022 757 0

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Самарақанд вилояти бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

 

Унда “Микрокредитбанк” филиали раҳбари, 1982-йилда туғилган фуқаро Самарқанд шаҳрида жойлашган МЧЖга 2 млрд. сўм кредит ажратиб бериш учун тадбиркордан 10 минг доллар пора талаб қилган ва 6 минг доллар олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Ҳозирда мансабдорга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//