Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?

Сақлаш
16:23 / 10.05.2022 999 2

Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санатория-курорт йўлланмалари тақдим этилади:


–  уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

– ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);

– республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

– Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

– ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;

– I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

– ёлғиз кексалар;

– пенсионерлар.


Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳудудий бўлинмаларига топширилиши лозим:


– ариза;

– паспорт нусхаси;

– юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);

– тиббий хулоса.
 


Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.


ҳар йили (навбат асосида):


– уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;

– республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;

– Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;

– ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган

– шахсларга;

– ёлғиз кексаларга.


2 йилда 1 маротаба (навбат асосида):


– уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;

– ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);

– I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;

– санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда  3 йилда 1 маротаба (навбат асосида) – пенсионерларга.


Йўлланмалар 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.

2 Изоҳлар

Alisher Safarov

12:01 / 01.01.1970

Ana shu qonun bor lekin amal qilishmaydi

Шохсанам

12:01 / 01.01.1970

O'qituvchilar uchun bepul satitoriyalar bormi

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//