Жамият
Сентябр ойининг бошларида Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида қуруқ ва ҳудди ёз ойларидек иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, фақат Тошкент вилоятида, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда кечалари +15…+20 даражани, кундуз кунлари +30…+35 даражани ташкил этади.
Келгуси ойнинг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Республиканинг барча ҳудудида кучсиз, баъзи жойларда бироз шамоллар билан асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва ҳафтанинг охирига келиб, кундуз кунлари термометр устуни +36…+39 даражагача кўтарилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ