Жамият
Аввалроқ, Янгиҳаёт туманида «Миллатлар дўстлиги» номли street art чизилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу сурат ҳокимлик ташаббуси билан кўп қаватли уйнинг деворига туширилган эди.
Энди ушбу туман яна бир жиҳати билан бошқа туманлардан ажралиб туради. Гап шундаки, Тошкент шаҳридаги 12чи туман бўлган Янгиҳаёт Ўзбекистондаги ўз логотипига эга бўлган илк туман бўлди. Муҳими, логотип муаллифлик ҳуқуқига эга.
Туман логотипи ўзига хос маънога эга бўлиб, унда Янгиҳаёт сўзидаги икки калит ҳарф – «Y» ва «h» ифодаланган. Ушбу ҳарфлар мовий ва зангори рангларда бўлиб, улар янги, тоза, соф ҳаётни билдиради. Логотип шаклида ўткир ва чорак айлана кесишувларидан фойдаланилган. Бу услуб ўзида ҳам шарқона, ҳам замонавий минималистик услубни ўзида мужассамлаштиргани билан эътиборга лойиқ. Шунингдек, ҳарфлар шакли япроқларни эслатади. Япроқлар эса катта бир дарахт бўлиб, туман Ватанимизнинг бир бўлаги эканини англатади.
«Қисқача қилиб айтганда, янги туман Янги Ўзбекистоннинг янги ҳаётини ўзида мужассам этишга, ҳар ишда креатив, биринчи ва масъулият билан ёндашишга бел боғлаган. Туман ўз имижини яратаркан, ушбу логотипни кўрганингизда Янги бир ҳаёт, сифат, фаровонлик ва масъулият эсингизга тушишини мақсад қилган», дейилади туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарида.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ