Жамият
Бувайда тумани Қоратепа қишлоғидаги собиқ ёшлар маркази биноси олти юз миллион сўм маблағ эвазига тубдан таъмирланиб, Маънавият ва маърифат маскани барпо этилди. 
Маскан марказий кўчада, аҳоли қатнови учун қулай жойлашган. Қаршисида “Megapark” истироҳат боғи мавжуд. Маънавият даргоҳидаги кутубхона, маънавият тарғиботчилари хонаси, кўргазмалар зали, мажлислар зали, миллий ҳунармандчилик хонаси, ижодкорлар хонаси замонавий ва миллий руҳда безатилган. 
Шу йилнинг 27 август куни Маънавият ва маърифат масканининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Х.Исламова, Бувайда тумани ҳокими Б.Ибрагимов иштирок этди.
Сиёсат
Жамият
Иқтисод
Илм-фан
Сиёсат
77787
Жамият
56739
Жамият
55963
Жамият
51030
Жамият
//
Изоҳ йўқ