Бухородаги Пойи Калон мажмуаси реставрация қилинади

Сақлаш
12:43 / 18.05.2026 13 0

Бухородаги Пойи Калон меъморий мажмуасини реставрация қилиш бўйича қўшма лойиҳа амалга оширилади. Ушбу мажмуа «Бухоронинг тарихий маркази» номли Жаҳон мероси объектининг таркибий қисми ҳисобланади.

 

Мазкур масала юзасидан Ўзбекистоннинг UNESCOдаги доимий ваколатхонаси вакиллари ҳамда Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо, «CRATerre» ассоциацияси вакили, мерос объектларини сақлаш бўйича эксперт-архитектор Себастен Моризе билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

 

 

Пойи Калонни реставрация қилиш жараёнида халқаро илғор тажриба ва замонавий усуллардан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Мажмуани узоқ муддатли сақлаш мақсадида кўп йиллик консервация режаси ишлаб чиқилади. Бунда маҳаллий мутахассислар жалб этилиб, уларнинг реставрация, консервация ва маданий меросни бошқариш соҳаларидаги малакаси оширилади.

 

«CRATerre» ва UNESCO Бутунжаҳон мероси маркази вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриб, Пойи Калоннинг ҳолатини жойида ўрганиб чиқади, маҳаллий мутахассислар билан маслаҳатлашади, кадрлар тайёрлаш тизими билан танишади ҳамда лойиҳа тафсилотларини батафсил муҳокама қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//