
Жамият
Вазирлар маҳкамасининг 10-июлдаги қарори билан 2025−2026-йилларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати тасдиқланди.
Ҳужжат “2025−2026-йилларда сунъий интеллект технологиялари соҳасидаги устувор лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” деб номланади.
СИ технологиялари бўйича устувор лойиҳалар рўйхатида Рақамли технологиялар вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан 64 та лойиҳа мавжуд, бошқа вазирлик ва идоралар томонидан — 22 та лойиҳа бор.
Хусусан, устувор лойиҳалар қаторида фарматсевтика препаратлари бозори эҳтиёжларини таҳлил қилиш ва прогноз қилиш учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш, клиник қарорлар қабул қилишни автоматлаштириш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш учун сунъий интеллектга асосланган рақамли тиббий ёрдамчи дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бор.
Қуёш панелларини жойлаштиришнинг мавжуд схемаларини ва ўрнатиш учун юқори самарали жойларни аниқлашда космик мониторингда сунъий интеллектдан фойдаланиш, танланган ҳудудларда тажриба лойиҳасини амалга ошириш ҳам режалаштирилмоқда.
Лойиҳалардан яна бири — Тошкент темирйўл вокзалларига кириш жойларида UzFace фуқароларни аниқлаш тизимини синов тариқасида жорий этиш.
Қарорга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги 2026-йил 1-июнга қадар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети учун параллел ҳисоблаш, машинали ўрганиш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича бошқа лойиҳалар учун юқори унумли ҳисоблаш кластери ҳамда катта маълумотлар базалари учун ускуналар, шу жумладан, график протсессорлар (ГПУ) харид қилинишини таъминлаши лозим.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ