Жамият
Туркиянинг “Cengiz Enerji” компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабар берилишича, қурилиш ишлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Мазкур қарорга асосан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Туркиянинг “Cengiz Enerji” (инвестор), “Cenergo” (лойиҳа компанияси) фирмаси ўртасида инвестиция битими имзоланган.
Мазкур ИЭС ишга туширилгандан сўнг, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “Cengiz Enerji” ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида ишзоланган битимга мувофиқ, ишлаб чиқарилган электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 25 йил давомида кафолатланган тарзда сотиб олади.
Қибрай туманида 3,7 гектар ер майдонида қурилаётган мазкур янги иссиқлик электр станцияси жорий йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ