Сиёсат
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Вашингтонда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтс билан учрашув ўтказди.
«Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий алоқаларни ривожлантириш, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича умумий қарашларимизни чуқурлаштириш каби муҳим йўналишлар кун тартибимиздан ўрин олди», — дея ёзди Саидов Рубио билан учрашув ҳақида.
Вазир АҚШнинг Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнларини қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолади.
.jpg)
Саидов, шунингдек, Майкл Уолтс билан ўтказган мулоқотини «очиқ ва самарали» деб атади.
«Учрашувимиз давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга содиқлигимизни тасдиқлаган ҳолда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдик», — деди Ўзбекистон вазири.
Кун тартиби хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий тараққиёт, минтақавий боғлиқлик ва Марказий Осиёда барқарор ривожланишни рағбатлантириш масалаларига қаратилди.
«АҚШ президенти томонидан Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастури ва минтақада тинчлик ҳамда фаровонликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларимизнинг доимий қўллаб-қувватланишини юксак қадрлаймиз», — дея таъкидлади ташқи ишлар вазири.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77804
Жамият
56748
Жамият
55978
Жамият
51040
Жамият
//
Изоҳ йўқ