Пул зўравонликни камайтиради

Сақлаш
16:46 / 07.02.2025 9 0

Иқтисодий қийинчиликларни енгиш учун бериладиган ёрдам пуллари жамиятдаги зўравонликларни камайтириши исботланди.

 

Тадқиқотларга кўра, зўравонлик билан ишсизлик, чекланган таълим имкониятлари, кам даромад қилиш ва гендер тенгсизликлари каби ижтимоий-иқтисодий детерминантлар ўртасида кучли боғлиқлик бор.

 

Бундан ташқари, жинсий зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш, болаларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш каби иллатларнинг таг замирида ҳам моддий томондан қониқмаслик ётади.

 

Мутахассислар шу сабабли ҳам ижтимоий ҳимоя дастурлари юқорида санаб ўтилган жиноят ва зўравонликларнинг камайишида муҳим омил ҳисобланади деган хулосага келган.

 

Уларнинг фикрича, ҳаддан ташқари иқтисодий умидсизликка дучор бўлган шахслар яхшироқ шароитда яшаётганларни кўргач, ўзларини солиштиради. Оқибатда нафрати ортади. Бу нафрат таъсирида ё ўзларига ёки ҳашаматли ҳаётда яшаётган одамларга нисбатан тажовузкорлиги ортиб кетади.

 

Камбағал оилаларга кўрсатилган моддий ёрдам эса ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларни камайтиради. Оила бу пулларга истеъмол маҳсулотларини сотиб олиши, бу билан стрессни енгиб ўтириши ва ҳатто оиладаги зўравонликни камайтириши мумкин.

 

Бундан ҳам ачинарлиси, ўз жонига қасд қилганларнинг кўчилиги иқтисодий қийинчиликларга дучор бўлганлар ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Илм-фан

16:46 / 07.02.2025 0 10
Пул зўравонликни камайтиради

//