11 та ташкилотга аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш вазифаси топширилди

Сақлаш
11:03 / 21.01.2025 7 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Унга кора, 2025 йилда аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш дастури ижроси доирасида 11 та ташкилотга 5,2 миллион аҳолини банд қилиш мажбурияти юклатилди.

 

Жумладан, Марказий банк, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

▪️тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда фаолиятини кенгайтириш ҳисобига 1 млн 470 минг нафар;

▪️ишсизларни мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали 430 минг нафар;

▪️ҳар бир маҳаллада ўртача 40 тадан жами 377,6 мингта микролойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 755 минг нафар, шунингдек «Маҳалла лойиҳаси» доирасида соддалаштирилган тартибда лойиҳаларни молиялаштириш учун янги кредит маҳсулотларини жорий қилиш орқали 250 минг нафар;

▪️ҳудудларда «драйвер» лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 122 минг нафар ҳамда микросаноат марказларини барпо этиш лойиҳалари ҳисобига 21 минг нафар;

▪️аҳолига ер майдонларини ижарага бериш, шу жумладан, «компания – кооператив – деҳқон хўжалиги» тамойили асосида кооперативлар ташкил этиш ҳисобига 300 минг нафар;

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши:

▪️аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш орқали 1 млн 169 минг нафар;

 

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси:

▪️инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 290 минг нафар;

 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:

▪️қурилиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 169 минг нафар;

 

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

▪️аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиб, ишга жойлаштириш ҳисобига 266 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлашга масъул ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//