Илм-фан
Сунъий идрокка ҳаддан ташқари ишониш оқибатида инсон фикрлаши сусаймоқда. Олимлар бу хулосага келишдан олдин 17 ва ундан катта ёшдагилар иштирокида тадқиқот ўтказди. Иштирокчилар 666 нафар бўлиб, дастлабки босқичда уларнинг сунъий интеллект (AI) воситаларидан қай даражада фойдаланиши баҳоланди. Шундан сўнг эса респондентларнинг танқидий фикрлаш қобилиятлари синовдан ўтказилди.
Натижага кўра, сунъий интеллектдан тез-тез фойдаланадиган 17-25 ёшдаги иштирокчилар танқидий фикрлаш тестларида пастроқ, AI'дан фойдаланмайдиган 46 ёшдан ошганлар эса юқорироқ балл тўплаган.
Маълум бўлишича, сунъий интеллект бошқа қобилиятларга қараганда фикрлашни кўпроқ зарарлайди. Айниқса, билим даражасини. Гап бу ерда «когнитив юклама» ҳақида кетмоқда. Яъни, киши билим олишига ёрдам берадиган масалаларни сунъий идрок ёрдамида ечади. Оқибатда эса унинг мустақил фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш қобилияти пасайиб кетади.
Тадқиқот муаллифлари «гарчи AI самарадорлик ва қулайликни оширсада, вақт ўтиши билан фойдаланувчининг танқидий фикрлашда унга қарам бўлиб қолиши» ҳақида гапиради.
Бироқ бу ерда кишининг илмий даражаси ҳам асосий ўрин тутади. Масалан, яхши билимга эга бўлган одам AI'дан фойдаланган тақдирда ҳам фикрлаши сусайиб қолмайди. Чунки у сунъий идрок тақдим этган ечимга ҳам танқидий кўз билан қарайди ва ишониб кетавермайди. Шунчаки унинг жавобини таҳлил учун қабул қилади.
Тадқиқотда қатнашган аксарият иштирокчилар сунъий интеллектга бўлган қарамлигидан хавотирда эканлигини ҳам айтишган.
«Барча маълумотларнинг мавжудлиги жуда яхши, лекин мен ҳеч нарсани ўрганмаяпман ҳам, эслолмаяпман ҳам. Аммо мен сунъий интеллектга шунчалик ишонаманки, усиз ҳеч қандай муаммони ҳал қила олмайман», дейди 25 ёшли иштирокчилардан бири.
Албатта бу огоҳлантирувчи қўнғироқ бўлиши керак. Шунинг учун ҳам эндиликда тадқиқотчилар ўқувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантириш учун фаол стратегия ишлаб чиқиш керак деган хулосага келмоқда. Айнан яратилган янги стратеги ёрдамида сунъий интеллектдан фойдаланишда мувозанат қила олиш мумкин.
Бунда эса ўқитувчилар ўқувчиларга AI'дан керакли вақтда фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришда ёрдам бериши зарур.
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ