Илм-фан
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Қуръони Каримнинг моҳир таржимон Мирзо Кенжабек томонидан таржима қилинган «Анворул-Қуръон: «Файзул-Фурқон» номли еттинчи таржимасини чоп этди.
Академик Акмал Саидовнинг ёзишича, мазкур нашр ўзининг юқори сифати, бетакрор кўриниши билан ўқувчига ҳайрат бағишлайди.
«Назаримизда, «Анворул-Қуръон: «Файзул-Фурқон» ўзбек тилидаги еттинчи тўлиқ таржимадир. «Файзул-Фурқон» таржимаси нашрига анча олдин, яъни чорак аср рухсат берилган бўлсада, моҳир таржимон Мирзо Кенжабек таржимани тобора такомиллаштириш мақсадида уни кўп нусхада чоп этишга шошилмаган. Таржимоннинг ёзишича, ушбу таржима 2009 йил 19 март куни ниҳоясига етган, сўнгги таҳрири эса 2021 йил 6 апрелда тугалланган», деб ёзади академик ўз мақоласида.
Таржимага муфассир, илоҳиёт фанлари доктори, профессор Ҳасан Таҳсиннинг таржимаси ҳамда таъвил, изоҳ ва шарҳлари асос қилиб олинган.
Маълумот учун, туркий-ўзбек тилида, тафсирлар билан қўшганда, Қуръони Каримнинг 10 дан ортиқ изоҳли ва шарҳли, тафсирли ва маънолари таржималари мавжуд бўлсада, уларнинг 6 таси тўлиқ таржима қилинган эди. Эндиликда ушбу нашр ҳам тўлиқ ҳолда 7-таржима сифатида уларнинг қаторига кирди.
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ