Жамият
Ижтимоий тармоқларда 9 ноябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 288-мактаб ўқитувчилари мактаб ҳовлисида ишлашга мажбур қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу хабар юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди. Унга кўра, 288-сонли мактаб ўқитувчилари ва техник ходимлари ўз хоҳишларига кўра, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида иштирок этган.
“Тадбир доирасида мавсумий гул ва турли манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилиб, мактаб ҳовлиси, ариқлар хазонлардан тозаланган. Ҳеч бир педагог-ходим мазкур хайрли ишни амалга оширишга мажбурланмаганлигини билдирамиз. Аноним тарзда эълон қилинган хабардаги ҳолат ўз исботини топмади”, дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
77658
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ